Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов ва яна 61 нафар шахсга оид жиноят иши бўйича биринчи инстанция суд жараёни якунланиб, ҳукм эълон қилинди.
Суд ҳукмига кўра, А. Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа тегишли моддаларда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Еткaзилган моддий зарар тўлиқ қоплангани боис унга 400 баробар БҲМ миқдорида жарима ва 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ушбу даврда унинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинишига ҳамда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилишига қарор қилинди.
Шунингдек, собиқ Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган Х. Каримовга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Қолган 60 нафар судланувчига қилган жиноятларига мувофиқ равишда тегишли жазолар тайинланди: улардан 9 нафари озодликдан маҳрум қилинди, 51 нафари эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинди.


