Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни қачон, ким ҳимоя қилади?
Бугун ижодкорлар ва шоу бизнес юлдузлари ўртасида муаллифлик ҳуқуқи бўйича низолар тез-тез кўзга ташланяпти. Интеллектуал мулк объекти ҳисобланган фан ва адабиёт, санъат асарлари, фильмлар, фонограммалар интернет туфайли ҳамманинг “қўли етадиган” “матоҳ”га айланди.
