Тошкент ва Чорвоқ ўртасида янги йўл қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
Вазир “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятларини қамраб олган “Чорвоқ-Чимён” рекреацион зонасига транспорт қатновини яхшилаш режалари ҳақида гапирган.
Таъкиқдланишича, концепция аллақачон тақдим этилган. Иш танлов асосида, етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ва давлат-хусусий шериклик механизми доирасида амалга оширилади.
“Мавжуд йўлга тегмаган ҳолда янги Тошкент – Чорвоқ автомобиль йўли қурилишини ҳам бошлаб юборамиз”, деган вазир.


