1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Японияда вафот этган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Жасадни ватанга қайтаришда Миграция агентлиги кўмаклашган.

Японияда вафот этган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Кеча, 1 август куни Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида “Dunyo“ ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги томонидан жасадни Ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, марҳуманинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғига авиачипталар харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилган.

 

“Элчихона консуллик ходими томонидан вафот этган фуқаронинг жасадини рейсга топширишдаги ташкилий ишларда кўмак кўрсатилиб, ушбу рейс билан Ўзбекистонга қайтаётган оила аъзоларини аэропортда кузатиб қўйилди“, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика