1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мустақилликдан кейинги биринчи аҳоли рўйхати: кимлар ҳисобга олинмайди?

Адлия вазирлиги 2026 йил 15 январдан бошланадиган биринчи мустақиллик аҳоли рўйхатга олиш тартибини эълон қилди.

Мустақилликдан кейинги биринчи аҳоли рўйхати: кимлар ҳисобга олинмайди?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мустақилликдан кейинки биринчи аҳоли рўйхатга олиш тартибини эълон қилди. Рўйхатга олиш 2026 йил 15 январ соат 00:00 дан бошланиб, 28 февралгача давом этади.

 

Рўйхатга олишда бир йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат ташқарисида бўлган фуқаролар ва акция бошланганидан кейин туғилган болалар ҳисобга олинмайди. Шу билан бирга, мазкур даврда вафот этганлар рўйхатга киритилади.

 

Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда дипломатик иммунитетга эга шахслар рўйхатга олишдан четлаштирилади.

 

Респондентлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Шахсий маълумотлар рўйхатга олиш бошланганидан кейин содир бўлган ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.

 

Рўйхатга олиш жараёни барча шахслар учун уларнинг кундузги ва тунги яшаш жойларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади, шу жумладан уй, квартира ёки бошқа турар-жойлар ҳам.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика