1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда ўзбекистонлик 22 ёшли ишчи қурилишда ҳалок бўлди

Бош консуллик воқеа юзасидан Россия расмийларига нота юборган.

Россияда ўзбекистонлик 22 ёшли ишчи қурилишда ҳалок бўлди

Россиянинг Архангельск шаҳрида Сурхондарё вилоятидан бўлган 22 ёшли ўзбекистонлик ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. У кўп қаватли уй қурилаётган пайтда бешинчи қаватдан қулаб тушган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, йигит биннинг ташқи томонида қурилиш жиҳозларини юқорига кўтараётган пайтда мувозанатини йўқотган ва бетон плиткага қулаб тушган. Тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган тезкор ёрдамга қарамай, у воқеа жойида вафот этган.

 

Ҳодиса Архангельскдаги Терехина кўчасида жойлашган турар-жой мажмуаси қурилишида содир бўлган.

 

Қурилиш компанияси расмий баёнотида марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, ҳодиса юзасидан меҳнат хавфсизлиги бўйича тўлиқ ва шаффоф текширув бошлангани маълум қилинди.

 

“Биз ушбу фожиани жиддий қабул қиламиз. Меҳнат хавфсизлиги компаниямиз фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишидир. Текширув якунларига кўра, барча сабаблар бўйича тўлиқ маълумот эълон қилинади”, — дейилади компания вакили баёнотида.

 

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги Архангельск вилоятидаги Россия ТИВ ваколатхонасига расмий нота юборганини билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи ҳам қурилиш майдонида 15 метр баландликдан қулаб вафот этган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика