Наманганда алиментдан қарздор ота МИБ биносидан қочишга уринди
Эркакнинг алиментдан 30 миллион қарзи бўлган ва қидирувга берилган.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги шахслар ва мол-мулкларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 2025 йил давомида қидирувдаги 258 нафар қарздорлар топилган. Уларнинг 61 нафарига жиноят иши қўзғатилган. 146 нафарига эса маъмурий чора кўрилган. 31 нафар қарздорлар томонидан 396 млн сўм алимент пуллари тўлаб берилган. Ҳозирда 82 нафар шахслар қидирувда бўлиб, шундан 25 нафари маҳаллий қидирувдагилардир.
Хусусан, жорий йилнинг 20 январь куни алиментдан 30 миллион сўм қарзи билан қидирувда бўлган ота Ш.А. ниҳоят қўлга олинди.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган қарздор ушланди.
У аввал ҳам 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаган, аммо бу ҳам унга сабоқ бўлмади. Жиноят иши қўзғатиш учун бўлимга олиб келинган вақтда эса, фуқаро Ш.А. панжара девордан ошиб қочиб кетишга уринди.
Фуқаро Ш.А.нинг Қочиш узоққа чўзилмади. Қарздор яна қўлга олинди ва қонун олдида жавоб бериши муқаррар







