Фарғонада қулоқчин тақиб, рельсда ўтирган 28 ёшли йигит юк поезди босиб кетиши оқибатида вафот этди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи 28 ёшли йигит тонгги соат 06:00 лар атрофида поезд йўлида қулоғига қулоқчин тақиб олиб, юриб кетётган вақтида юк поезди босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
Ички ишлар органлари ходимлари темирйўл яқинида яшайдиган фуқароларни, қоидаларга амал қилишини, поезд рельсида юрмаслик, чорва молларини боқмасликларини сўраб қолмоқда.


