Навоий давлат университети ходими пора билан ушланди
Мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Коррупцияга қарши кураш доирасида Навоий давлат университетининг мансабдор ходими 189 млн сўм миқдоридаги хизмат ҳаққини чекланган масъулиятли жамият ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига 35 млн сўм пора олган вақтида ушланди. Ҳодиса Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида аниқланган.
Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Термов ҳаракатлари давом этмоқда.
Таъкидланишича, ушбу мансабдор шахс илгари ҳам судланган бўлсада, хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.







