Ўзбекистон

Нукусда кредитдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Қарздор “Асакабанк” фойдасига 211 млн сўм тўлаши лозим бўлган.

Нукусда кредитдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.О.дан “Асакабанк” АТБ фойдасига 211,9 млн. сўм ундириш, ундирувни BYD Song Plus русумли электромобильга қаратиш белгиланган.

 

Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

 

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, кредитга олинган автомашина бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олиниб, жорий йилнинг 18 январь куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариб юборилган.

custom img

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат 06:50 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни ҳисобга олиб ўқилади.

custom img

Самарқандда МИБ орқали бува ва набира учраштирилди

Суд ҳужжатига мувофиқ, энди улар ҳар ойнинг биринчи ва учинчи якшанбаси кунлари ушрашади.

custom img

Урганчда истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар йўқ қилинди

Шу тариқа 82 та ижро иши амалга якунланган.

custom img

Элликқалъада Солиқ қарзи сабаб “ISUZU” сотилиб кетди

Маълум бўлишича, қарздор МЧЖнинг солиқдан 1 млрд қарзи бўлган.

custom img

Қувада солиқдан қарздор фуқароларнинг мол-мулки хатланмоқда

Ижро ҳаракатлари давомида бир қатор техника ва автотранспорт воситалари хатланган.

custom img

Байрам арафасида барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши мумкин

Байрам арафасида узлуксиз ишлайдиган ёки махсус иш турларида ортиқча ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ёки дам олиш белгиланади.

custom img

Президент фармони билан 392 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида 3 нафар хориж фуқароси, 26 нафар аёл, 166 нафар ёшлар ҳамда 24 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.

custom img

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади

Қатновлар ҳар куни соат 06:00 дан бошланиб, 1,5 соат интервал билан амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"