1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти қўлга олинди

У муқаддам бир неча маротаба судланган.

Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га хабар берди. 

 

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти “Эйвалек” МФЙда жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Таъкидланишича, бош юрисконсульт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “В” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика