энг долзарб

ОИТСга қарши курашишга 7 миллион АҚШ доллари сарфланган

Санэпидқўмита ахборот хизмати раҳбари ОИТСга қарши курашиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.

ОИТСга қарши курашишга 7 миллион АҚШ доллари сарфланган

 

ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўзининг ОИВ статусини яъни организмида ОИВ мавжудлигини билиши, 95 фоиз ОИВ юқтириб олганлар махсус даволаш курслари (РҚТ) билан қамраб олинишлари ҳамда 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришиш мақсад қилиб белгиланган.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ОИТС билан касалланган беморнинг қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришилса у бемор юқтирувчи ҳисобланмайди яъни бу касалликни бошқаларга юқтирмайди. Бу мақсадларга эришиш учун республикамизда 173 минг нафардан ортиқ аҳоли ўртасида Экспресс тестлар ўтказилди. Шунингдек, 129 000 та экспресс тестлар Республиканинг барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига етказилди.

 

Давлат бюджети ҳамда ОИТС, безгак ва силга қарши кураш бўйича Глобал жамғарма маблағлари ҳисобидан қарийиб 7 миллион АҚШ доллари миқдорида ретровирусга қарши дори воситалари харид қилиниб, 40 минг нафардан ортиқ бемор вирусга қарши терапия билан қамраб олинди.

 

Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳамда ФҲДЁ органлари ахборот тизими интеграция қилинди. Ушбу тизим орқали никоҳланувчиларнинг ОИВга тиббий текширув жараёни қулай ва содда ҳолатга олиб келинди.ОИВ бўйича Электрон ахборот тизими Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг электрон базаси билан интеграция қилиниб, ҳозирги кунда ОИВ инфекцияси бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа автоматик тарзда белгиланиб, уларнинг нафақа олишида юзага келаётган қийинчиликларга (ҳужжат тўплаш жараёни) чек қўйилди.

 

Ушбу инфекция билан яшовчи оналардан туғилган болаларга ОИВнинг вертикал йўл билан юқишининг олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларни инфекцияга текширишлар 100 фоиз қамраб олинмоқда. ОИВ аниқланган ҳолатда, ҳомиладор диспансер ҳисобига олиниб, ретровирусга қарши дори воситалари берилади. Ҳомиладорлик давридаги иммунологик кўрсаткичлар ва вирус юкламаси лабораторияда текшириб борилиб, туғруқ кесар кесиш усулида амалга оширилади ҳамда туғилган болага профилактика мақсадида ретровирусга қарши дори воситалари берилади.

 

Бундан ташқари, ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 700 нафардан ортиқ бола олти ойлик бўлгунча қуруқ сут аралашмалари билан таъминланмоқда. 6 ойликкача бўлган гўдакларни сунъий қуруқ сут аралашмалари билан таъминлаш билан инфекциясини онадан болага юқишини бартараф этишга эришиш асосий мақсад қилиб қўйилган. Бу каби тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"