0

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

 

Россия Фанлар академияси Сибир дарёларининг бир қисмини Марказий Осиёга йўналтириш имкониятларини ўрганиш бўйича замонавий лойиҳанинг илмий асосларини тадқиқ этишни режалаштирмоқда. Мазкур концепция Об дарёсидан Ўзбекистонга ёпиқ сув қувури қурилишини назарда тутади.

 

РБК хабарига кўра, академиянинг Ер фанлари бўлими Илмий кенгаши октябрь ойида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу йўналишни расмий тадқиқот режасига киритиш ва лойиҳа бўйича илмий молиялаштиришни Фан ва олий таълим вазирлигига тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қувур линияларини қуриш қиймати 100 миллиард доллардан ошиши, асосий инфратузилмани барпо этиш эса камида 10 йил давом этиши мумкин. Жорий контсепция 1970–1980 йиллардаги очиқ канал лойиҳасидан фарқли равишда, узунлиги 2000 километрдан ошадиган, йиллик 5,5 миллиард куб метргача сув етказиб беришга қодир бўлган, кейинчалик кенгайтириш имконига эга еттита йирик қувур тизимини ўз ичига олади.

 

Олимлар лойиҳанинг экологик, гидрологик ва ижтимоий-иқтисодий таъсирларини чуқур ўрганишни режалаштирмоқда. Хусусан, ҳавзалараро сув ўтказмаларининг экотизимларга таъсири, минтақа давлатлари учун стратегик аҳамияти ва сув тақчиллигини юмшатишдаги ўрни баҳоланади.

 

Марказий Осиёда сув ва энергия етишмовчилиги кучайиб бораётгани, чўлланиш жараёни тезлашаётгани, қишлоқ хўжалиги учун сув таъминотининг ёмонлашаётгани таъкидланган. Россия Фанлар академиясига кўра, Сибир дарёси оқимининг йилига 20–70 куб километргача бўлган кичик қисмидан фойдаланиш назарий жиҳатдан минтақадаги сув танқислигини камайтиришга ёрдам бериши, ҳатто айрим иқлим жараёнларига таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Маълумот учун, СССР даврида шунга ўхшаш лойиҳа қарийб 20 йил давомида ишлаб чиқилиб, 1986 йилда расман тўхтатилган эди. Мустақиллик йилларида ҳам ушбу мавзу вақти-вақти билан муҳокама қилиниб келади. Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳа минтақа учун стратегик аҳамиятга эга бўлиши мумкин, бироқ айрим экспертлар аввало мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурлигини таъкидламоқда.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"