1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

ОИВдан 100 фоиз ҳимоя қилувчи дори яратилди

У йилига икки марта қабул қилинади.

ОИВдан 100 фоиз ҳимоя қилувчи дори яратилди

АҚШ фармацевтика олимлари ОИВ инфекциясидан 100 фоиз ҳимоя қилувчи ноёб дори яратди. Бу ҳақида New Atlas нашри хабар берди.

 

Уганда ва Жанубий Африкада ўтказилган дастлабки синовда 2134 нафар аёл иштирок этди ва клиник тадқиқот даврида уларда касалликни юқтириш ҳолати аниқланмади. Ҳозирда компания яна олтита давлатда эркаклар иштирокида тажриба ўтказмоқда.

 

Жорий йил охирида олимлар препаратнинг эркакларда қандай натижа кўрсатгани бўйича ҳисобот тақдим этади. Агар бу галги натижалар ҳам муваффақиятли бўлса, дори ОИВ фаол тарқалаётган мамлакатларга юборилади.

 

Инъекция йилига икки марта қабул қилинади ва унинг бир донаси нархи 21 минг доллар атрофида бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика