1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Олий таълим муассасаларида супер контракт нархлари эълон қилинди

Энг юқори тўлов ставкаси Тошкент давлат юридик университетида — 17 баравар этиб белгиланган.

Олий таълим муассасаларида супер контракт нархлари эълон қилинди

Аввал хабар қилинганидек, 2025/2026 ўқув йилдан бошлаб табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорини белгилаш ваколати олий таълим муассасалари ректор ва директорларига берилган. Унга кўра, қабул балли 4,05 дан юқори бўлмаган абитуриентлар учун контракт миқдори базавий тўлов-контрактнинг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

 

Шу асосда республикадаги бир қатор олий таълим муассасалари супер контракт ставкаларини эълон қилди.

 

Жумладан:

 

Андижон давлат техника институти — 3 баравардан 4 бараваргача;

 

Андижон давлат университети — 4 баравардан 6 бараваргача;

 

Наманган давлат педагогика институти — 3,1 баравардан 6 бараваргача;

 

Термиз давлат университети — 4 баравардан 10 бараваргача;

 

Бухоро давлат университети — 4 баравардан 12 бараваргача;

 

Наманган давлат чет тиллари институти — 4 баравар;

 

Тошкент ахборот технологиялари университети — 4 баравардан 7 бараваргача;

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 5 баравардан 9 бараваргача;

 

Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали — 7 баравардан 12 бараваргача;

 

Тошкент давлат юридик университети — 17 баравар;

 

Урганч давлат университети — 4 баравардан 10 бараваргача;

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали — 5 баравар.

 

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кирган абитуриентлар контракт суммасининг 50 фоизини 2025 йил 31 октябрга қадар тўлаши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика