Ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистонда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаларини тайёрлаш ва қонунийлаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди.
Тергув натижасига кўра, Термиз шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ходими ҳамкорлари билан биргаликда имтиҳондан ўтолмаган ёки умуман ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқароларга ноқонуний йўл билан ҳужжат бериб келган. Уларға сохта маълумотлар ЙҲХХ электрон базасига киритилиб, гувоҳномалар қонуний ҳужжат сифатида расмийлаштирилган.
Натижада 18 нафар шахс ноқонуний равишда гувоҳнома олган. Суд қарорига кўра, жиноий схема ташкилотчиларидан бири 4 йилга, иккинчиси 3 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Барча ноқонуний гувоҳномалар бекор қилиниб, тегишли ёзувлар электрон базадан олиб ташланади.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бошқа ҳудудларда ҳам шундай қонунбузарликлар бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


