1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик икки аёл депортация қилинди

Жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон ИИВ, унинг ҳудудий бўлинмалари ёки Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Туркияда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик икки аёл депортация қилинди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган икки нафар фуқаро қўлга олинди ва Ўзбекистонга депортация қилинди.

 

Қўлга олинган шахслар:

 

Мухамедова Барно Хусаиновна, 1962 йилда туғилган, Самарқанд вилояти;

Нажмиддинова Нозима Фахриддиновна, 1987 йилда туғилган, Наманган вилояти.

 

Мазкур жиноят иши доирасида жабрланган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ички ишлар вазирлиги таъкидлашича, жиноят жавобгарлигидан қочиб, хорижий давлатларда яширинаётган шахсларга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилади ва уларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишига йўл қўйилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика