1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбек ҳамширалари учун Италияда иш таклиф қилинмоқда

Милан шаҳридаги клиникаларда ишлаш истагидаги ўзбек ҳамширалари учун амалиётдан сўнг 1800–2200 евро маошли иш шартномаси тузилади.

Ўзбек ҳамширалари учун Италияда иш таклиф қилинмоқда

Италия ҳукумати билан эришилган келишув асосида Ўзбекистонлик малакаси юқори ҳамшираларга Милан шаҳридаги клиникаларда ишлаш имконияти тақдим этилмоқда.

 

Номзодларга 3 ойлик амалиётдан сўнг тўлиқ иш шартномаси таклиф қилинади. Ойлик маош 1200 дан 1500 евроғача бўлиб, амалиёт даврида бепул турар жой, тушлик ва итальян тили курслари ташкил этилади. Иш жадвали енгил ва қулай шароитлар билан таъминланади.

 

Амалиёт тугагач, ҳамширалар 1800—2200 евро маошли шартнома бўйича ишлаш ёки Ўзбекистондаги аввалги иш жойига қайтиш имконига эга бўладилар.

 

Номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:

 

Олий маълумот (ҳамширалик бўйича)

 

Камида 3 йиллик иш тажрибаси

 

20 дан 45 ёшгача бўлиш

 

Соғлом бўлиш ва чекловсиз чет элга чиқиш имкони

 

Керакли ҳужжатлар:

 

Паспорт нусхаси

 

Диплом

 

Инглиз тилида тузилган маълумотнома

 

Сўнгги 3 ойда олинган рангли фотосурат (3,5×4,5 см)

 

Аризалар 2025 йил 15 августга қадар қабул қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика