1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда тадбиркорлар яланғочланиб, қийноққа солинди

Улар турли туҳматлар билан олиб кетилиб, МЧЖ биносида калтакланган.

Самарқандда тадбиркорлар яланғочланиб, қийноққа солинди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида тадбиркорларни уриб, қўрқитиб улардан пул талаб қилиб келган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, 1983 йили туғилган, муқаддам 5 маротаба судланган фуқаро Жаҳонгир Абдураҳимов ўзининг жиноий шериги — 1996 йили туғилган Бобур Абидов билан биргаликда жиноий йўл билан моддий даромад орттириш мақсадида тадбиркорларга турли туҳматлар уюштириб, уларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.

 

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида Жаҳонгир Абдураҳимов ўзига тегишли МЧЖ биносига туманда яшовчи фуқароларни турли туҳматлар билан олиб келиб, уларни яланғочлаб уриб-дўппослагани, ушбу ҳолатда видео тасвирга олганлиги ва уларни турли ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан таҳдид қилиб жабрланувчилардан пул ёки бошқа моддий қийматликларни қўлга киритиб келгани аниқланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика