1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортида фоҳишаликка жўнатилаётган қизлар тўхтатиб қолинди

Моддий жиҳатдан қийналган қизлар мўмай даромад топишига ишонтирилган.

Тошкент аэропортида фоҳишаликка жўнатилаётган қизлар тўхтатиб қолинди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фоҳишаликка жўнатилаётган икки нафар қиз тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Оқдарё туманида яшовчи 41 ҳамда 31 ёшдаги икки шахс ўзаро жиноий гуруҳ тузиб, моддий жиҳатдан қийналган ёш қизларни мўмай даромад топишига ишонтириб, ғаразли ниятларда фоҳишалик қилиши учун Ҳиндистон давлатига жўнатаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.

 

Улар ўша давлатда бўлган жиноий шериклари ёрдамида 23 ҳамда 25 ёшли қизларни шаҳвоний эксплуатация қилишни мақсад қилиб, кузатаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

 

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика