1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россия-Украина урушида жанг қилган самарқандлик икки нафар фуқаро жавобгарликка тортилди

Суд Россия сафида жанг қилган фуқароларга 3 ва 4 йил уй қамоғи жазоси тайинлади.

Россия-Украина урушида жанг қилган самарқандлик икки нафар фуқаро жавобгарликка тортилди

4 август куни Каттақўрғон шаҳар судида Россия–Украина урушида Россия томони сафида жангларда қатнашган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди.

 

Суд материалларига кўра, 1999 йилда Иштихон туманида туғилган М.Қ. 2021 йилда ишлаш учун Россияга борган, бироқ гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2024 йил октябрь ойида жазони ўтаётган пайтида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари унга озодлик, Россия фуқаролиги ва 1,8 миллион рубль эвазига урушга боришни таклиф қилган. М.Қ. РФ Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб, 2024 йил октябридан 2025 йил январига қадар жангларда қатнашган, граната портлашидан оғир яраланиб, даволанганидан сўнг Ўзбекистонга қайтган. Суд уни ЖК 154-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

 

Шу куни суд 1984 йилда туғилган яна бир иштихонлик Н.Д. ишини ҳам кўриб чиқди. У 2023 йилда Россияга бориб, РФ Қуролли кучлари билан бир йиллик шартнома тузган ва Украина ҳудудида жанговор ҳамда орқа хизмат ишларида қатнашган. Н.Д.нинг айтишича, у урушда бўлган акасига ёрдам бериш ва уни ортга қайтариш мақсадида ёлланган. Жангларда оғир яраланиб, даволанганидан сўнг шартнома муддати тугаб, Ўзбекистонга қайтган. Суд уни ЖК 154-1-моддаси 2-қисми бўйича айбли деб топиб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика