1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси янги таҳрирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Янгиланган стратегия келгуси беш йиллик тараққиёт устуворликларини белгилаб беради.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси янги таҳрирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаган эди. Ушбу топшириқ асосида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижаларни инобатга олган ҳолда стратегиянинг янги, такомиллаштирилган лойиҳаси тайёрланди.

 

Қайд этилишича, ҳужжат Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишларини белгилаб беради. Стратегия лойиҳасида давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, инфратузилма ҳамда инсон капиталини ривожлантиришга оид устувор вазифалар ўз аксини топган.

 

Президент топшириғига мувофиқ, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Фуқароларнинг фикр ва таклифлари асосида ҳужжат янада такомиллаштирилиши режалаштирилган. Шу мақсадда стратегия лойиҳаси uzbekistan2030.uz ва regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

 

Шунингдек, стратегия лойиҳаси бўйича савол ва таклифларни махсус колл-марказлар орқали ҳам йўллаш мумкин. Мутасаддилар жамоатчилик фаоллигини муҳим деб баҳолаб, барча фуқароларни муҳокамада фаол иштирок этишга чорламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика