2021 йил якунларига кўра, Глобал маълумотлар барометри рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу рейтингда 100 дан ортиқ мамлакат қатнашган. Ўзбекистон Республикаси унда 32 балл тўплаб, 58-ўринни эгаллаган. Глобал маълумотлар барометрининг “Очиқ маълумотлар ташаббуси”ни ўз ичига олган “Имкониятлар” модулида мамлакат “80 балл тўплаб, 8-ўринни, “Бошқарув” модулида эса 52 балл тўплаб, 19-ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, рейтингда 1-ўринни АҚШ (68 балл), 2-ўринни Франция (66 балл), 3-ўринни Буюк Британия (65 балл) эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиёнинг учта давлати энг арзон электр энергияси бўйича кучли ўнталикка киргани хабар қилинганди. Унда Ўзбекистон 7-ўринни банд этган.


