Ўзбекистон

Ўзбекистон парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.

Ўзбекистон парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди

 

Бу ҳақда бугун пойтахтимизда "Сайловлар ва гендер: сиёсатда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг халқаро ва миллий амалиётлари" бўйича ташкил этилган тренингда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев маълумот берди.

 

Тадбирда МСК раиси, Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири биринчи ўринбосари иштирок этди.

 

— Мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди, — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев. — Бугунги кунда сиёсий партияларда фаолият юритаётган хотин-қизлар улуши 44 фоизга, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди.

 

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовсканинг таъкидлашича, сайловда гендер квотасининг жорий этилиши, бевосита Парламентнинг Қонун чиқарувчи палатасида аёллар сонининг кўпайишига ёрдам берди (аёллар 32,7 фоиз), бу ўтган йиллардаги ҳолатга кўра анча яхшиланган (2018 йилда аёллар ҳисобига) 12,6 фоиз).

 

Маълумот учун: МСК томонидан сайловнинг барча босқичларида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг асосда иштирок этишини кузатувчи 11 та Индикаторлар ишлаб чиқилди.

 

Ушбу индикаторлар бу йилги сайлов кампаниясидан бошлаб амалиётга татбиқ қилинмоқда. Бугунги кунда индикаторлардан 7 таси бўйича тўлиқ маълумотлар мавжуд.

 

 

— 2019 йилдан бери кузатувчилар кенгаши Ўзбекистондаги сайловларнинг демократик стандартларга жавоб бериш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, — деди Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Обеленский. — Масалан, мени энг мамнун қилган жиҳат бу Марказий сайлов комиссияси ва БМТТДнинг мақсадли гуруҳлар билан ишлаётганлиги ва бу аллақачон ўз натижасини кўрсатмоқда.

 

Аввалроқ Президент сайлови кампанияси ҳақида Ўмон оммавий ахборот воситаларида мақола чоп этилгани, сайлов жараёнларига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари жалб этилгани, сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклиф қилингани, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги хабар қилинганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо МАДУМАРОВА

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.