Ўзбекистон

Ўзбекистон-Қирғизистон вакиллари Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси қурилишини муҳокама қилди

Лазиз Кудратов ҚР Президенти ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлиги директори билан учрашди.

Ўзбекистон-Қирғизистон вакиллари Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси қурилишини муҳокама қилди

 

25 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлиги директори Умбриел Темиралиев билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Sh.M.Mirziyoyevning жорий йил январь ойида Қирғиз Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

 

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги икки томонлама кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга кучли туртки берган мазкур ташриф тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

 

Шу нуқтаи назардан, ташриф чоғида имзоланган муҳим ҳужжатларнинг ўз вақтидалиги ва кенг кўламга эга экани қайд этилди. Кимё ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, фармацевтика, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, электротехника, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва туризм соҳаларида эришилган келишувлар жорий этилишининг ҳозирги ҳолати ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма режалар кўриб чиқилди.

 

Хусусан, икки давлат ҳудудларида интенсив боғлар ва юқори технологияли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Қўшма лойиҳаларнинг аниқ манзиллари ва ташаббускорлари белгиланган. Лойиҳалар юзасидан ишларни жадаллаштириш учун тадбиркорлик вакилларига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлик билдирилди.

 

Шунингдек, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Қамбарота ГEС-1 қурилиши доирасида зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланмоқда.

 

Икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва ўзаро боғланган қўшилган қиймат занжирларини яратиш мақсадида инвестиция ташаббусларини биргаликда молиялаштиришнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси фаолияти кўриб чиқилди.

 

Музокаралар якунида муҳокама қилинган барча йўналишлар бўйича яқин ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлик билдирилди ва муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш доирасида келгусида ҳамкорлик қилиш формати келишиб олинди.

custom img

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Мансабдорлар фуқаронинг турар жой хонадонини нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистон-Қирғизистон вакиллари Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси қурилишини муҳокама қилди