Туркманистонда бўлиб ўтган учрашув музокаралари якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслахати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев қўшма баёнот қабул қилди.
Давлат раҳбарлари ҳузурида транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандумлар имзоланди. Шунингдек, товар-хомашё биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқа қатор ҳужжатлар тасдиқланди.
Мазкур келишувлар уч давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.


