1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Президентни Туркманистон ҳукумати аъзолари кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар ўз ниҳоясига етди.

 

Каспий бўйидаги “Аваза” туризм мажмуасида Президент Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслахати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон давлат раҳбарлари уч томонлама музокара ўтказиб, қўшма баёнот қабул қилдилар ва бир қатор ҳужжатлар имзоланди. ОАВ билан мулоқотда учрашув натижалари юқори баҳоланди.

 

Ташриф дастуридан ўрин олган маданий тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Илҳом Алиев “Галкинш” миллий от спорти гуруҳининг чиқишларини томоша қилдилар.

 

Сафар якунида Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Президентни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокерқули Атагуллиев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

 

Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб кетди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика