1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида триатлон бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди

Самарқандда бўлиб ўтган мусобақада 13 давлатдан 120 нафар спортчи қатнашди.

Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида триатлон бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди

Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида илк бор ҳарбийлар ўртасида 25-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 13 давлатдан 120 нафар профессионал спортчи иштирок этди.

 

Триатлон бўйича беллашувларда спортчилар сузиш, велоюриш ва югуриш йўналишларида якка, жамоавий ҳамда сеньор тоифаларида баҳс олиб борди. Мусобақа давомида спортчилар ўз маҳоратларини намойиш қилиб, юртлари шарафини ҳимоя қилди.

 

Элита йўналишида эркаклар ўртасида франциялик Коннинкс Дориан (49:50) ғолиб бўлди. Аёллар элита баҳсида эса яна Франция вакили Матилда Готье (56:47) биринчи ўринни эгаллади. Сеньор йўналишида эркаклар ўртасида россиялик Кирилл Голдовский (56:27), аёллар орасида эса Анастасия Абросимова (1:24:24) ғолибликни қўлга киритди.

 

Жамоавий баҳсларда Швейцария биринчи, Франция иккинчи, Россия учинчи, Ўзбекистон эса тўртинчи ўринни олди. Умумий натижаларга кўра, чемпионатда Франция биринчи, Россия иккинчи, Ўзбекистон эса фахрли учинчи ўринни эгаллади.

 
 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика