1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Абдуллоҳ” Ўзбекистон Президентига тажовуз қилишда айбланиб қамалди

Блогер Югай Валерий 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

“Абдуллоҳ” Ўзбекистон Президентига тажовуз қилишда айбланиб қамалди

“Абдуллоҳ” номи билан танилган блогер Югай Валерий жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар суди ҳукмига кўра, 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда блогернинг 2024-йилнинг октябр–ноябрь ойларида Корея Республикасида бўлган даврида Ўзбекистон фуқароларини ҳақорат қилган видеолари тарқалган эди. Шу сабабли у Абу Даби–Самарқанд рейси орқали Ўзбекистонга олиб келинган ва процессуал тартибда ушланган.

 

Суд ҳукмига кўра, блогер Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисми бўйича айбли деб топилган. Белгиланган жазо манзил-колонияларда ўталади.

 

Суд қарорига биноан, биринчи инстанция ҳукми устидан белгиланган тартибда Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш имконияти мавжуд.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика