1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқалиб кетганини рад этди

Авиакампания ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар сунъий тарзда яратилган ёки таҳрирланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқалиб кетганини рад этди

Uzbekistan Airways айрим оммавий ахборот воситалари ва онлайн-ресурсларда тарқалган “маълумотлар базасидан маълумот сизиб кетгани” ҳақидаги хабарларни рад этди. Компания расмий баёнотида айтилишича, ҳозирга қадар ахборот тизимларига рухсатсиз кириш ёки йўловчилар ҳамда ходимларнинг шахсий маълумотлари ошкор бўлиши билан боғлиқ бирорта ҳам тасдиқланган ҳолат аниқланмаган.

 

Баёнотда қайд этилишича, айрим манбаларда келтирилган мисоллар ишончсиз бўлиб, компания тизимларига алоқадор эмас. Дастлабки текширувларга кўра, мазкур маълумотлар сунъий тарзда яратилган ёки таҳрирланган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, барча инфратузилма одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда.

 

Компания хабарига кўра, ахборот таҳдидларига жавоб бериш бўйича амалдаги тартиб-қоидалар асосида хизмат текшируви ўтказилган. Текширув якунлари хавфсизлик чораларини янада кучайтиришга қаратилган.

 

Uzbekistan Airways оммавий ахборот воситалари ва интернет фойдаланувчиларини текширилмаган маълумотларни тарқатишдан тийилишга чақирди. Компания бундай хабарлар жамоатчиликни чалғитиши ва унинг ишбилармонлик обрўсига путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика