Ўзбекистон

Ўзбекистонда поезд билетлари нархи яна ошади

Хусусан, "Афросиёб" электропоездлари билетларининг янги нархлари белгиланди.

Ўзбекистонда поезд билетлари нархи яна ошади

 

Ўзбекистонда 20 январдан маҳаллий поезд чипта нархлари оширилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи" компанияси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда. Хусусан, "Афросиёб" электропоездлари билетлари нархлари қуйидагича этиб белгиланмоқда.

 

Тошкент — Бухоро — Тошкент

ВИП 636 000 сўм;

Бизнес 462 000 сўм;

Эконом 336 000 сўм.

 

Тошкент — Қарши — Тошкент

ВИП 534 000 сўм;

Бизнес 390 000 сўм;

Эконом 282 000 сўм.

 

Тошкент — Самарқанд — Тошкент

ВИП 396 000 сўм;

Бизнес 276 000 сўм;

Эконом 204 000 сўм.

 

Компаниянинг таъкидлашича, ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси — ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсадида қабул қилинган.

 

Шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"