Ўзбекистон

Ўзбекистонда пуллик йўлларда тезлик 150 км/соатгача оширилади

Тезлик меъёри оширилади, аммо жарималар тартиби ўзгаришсиз қолади.

Ўзбекистонда пуллик йўлларда тезлик 150 км/соатгача оширилади

Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тезлиги соатига 150 километргача рухсат этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган муҳокамада Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бош юридик маслаҳатчиси Ҳасан Умаров маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги умумий фойдаланишдаги йўлларда максимал тезлик соатига 90 км этиб белгиланган бўлса, пуллик йўлларда ушбу кўрсаткич 150 км/соатгача оширилади.

 

“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги янги қонун кучга киргач, Йўл ҳаракати қоидаларига ҳам мос ўзгартишлар киритилади. Жарима ва маъмурий чораларнинг тартиби оддий йўллардаги каби қолади”, — деди Умаров.

 

Мутаҳассиснинг қайд этишича, пуллик йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида енгил автомобиллар ва юк транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бу чора хавфли қутиб ўтиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

 

Шунингдек, янги турдаги йўллар чорраҳа ва светофорлар билан тўқнашмайдиган, узлуксиз ҳаракатни таъминловчи конструкцияда қурилади.

 

“Йўллар кўприклар ва йўл ўтказгичлар орқали турли даражада кесишади. Бу эса тирбандликларни камайтиради ва транспорт оқимини силлиқ қилади”, — дея тушунтирди Ҳасан Умаров.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

custom img

13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан ватанга қайтарилди

Фуқаролар Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари томонидан "Сарахс" туркман–эрон чегара пости орқали мамлакатга кузатиб қўйилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"