1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонга салкам 21 кг наркотик моддани олиб ўтган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонга салкам 21 кг наркотик моддани олиб ўтган шахслар ушланди

Қўшни давлатлар орқали Ўзбекистонга олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

1995 йилда туғилган Тожикистон фуқароси Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1992 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар шахс билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистондан Ўзбекистонга айланма йўллар орқали 20 кг 749 гр "опий" моддасини олиб ўтган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Бошқа ҳолатда эса Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириш учун "Довут-ота" чегара-божхона постига келган вақтида, Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи 1987 йилда туғилган шахс бошқарувидаги LADA Largus автомашинаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилган.

 

Текшириш натижасида унда Москва шаҳридан олиб келинаётган 2 дона овоз чиқариш колонкаси ичига яшириб қўйилган 18 кг 97 гр "мефедрон" синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Терговга қадар текширув давомида, у ўзининг шахсий автомашинасида "Ўзбекистон-Россия-Ўзбекистон" йўналишида фуқароларни ташиш билан шуғулланиши маълум бўлди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона туманида истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ва 1995 йилда туғилган, муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган 56 000 дона "Регапен" кучли таъсир қилувчи дори воситаларини яшаш хонадонларига яшириб қўйганликлари фош этилган.

 

Мазкур хонадонни кўздан кечириш жараёнида қўшимча 6 780 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика