1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонлик парасузувчи Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

У шу тариқа Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган илк ўзбекистонлик эркак спортчи бўлди.

Ўзбекистонлик парасузувчи Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Сингапурда бўлиб ўтаётган пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Егор Болотов тарихий натижага эришди. У С13 тоифасида 100 метр масофага чалқанча сузишда 58,97 сония натижа билан биринчи бўлиб маррага етди ва мамлакат терма жамоасига олтин медаль тақдим этди. 

 

Болотов шу тариқа пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медал олган илк ўзбекистонлик эркак спортчига айланди. Ундан кейинги ўринларни голландиялик Томас ван Ваанрой (59,35) ва украиналик Олексей Вирченко (59,45) эгаллади.

 

Егор Болотов шунингдек, бир кун олдин 100 метр эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига ҳам сазовор бўлганди.

 

Мусобақада яна бир ўзбекистонлик спортчи — Мубинабону Халилова (С13) 100 метр масофага чалқанча сузиш финалида еттинчи бўлди. Шунингдек, Сардор Бахтиёров (С7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳслар ҳам олдинда турибди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика