1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистонлик Сергей Лебедев яна МДҲ раҳбарлигига сайланди

Жиззахда туғилган Лебедев 2007 йилдан бери МДҲ Ижроия қўмитасини бошқариб келмоқда.

Ўзбекистонлик Сергей Лебедев яна МДҲ раҳбарлигига сайланди

Душанбеда 10 октябрь куни бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ўзбекистонлик Сергей Лебедев уч йиллик янги муддатга МДҲ Ижроия қўмитаси раҳбари — Бош котиб лавозимига қайта тайинланди.

 

Йиғилишнинг тор доирадаги қисмида қабул қилинган қарорга кўра, Лебедевнинг ваколати яна уч йилга узайтирилди. У ўз нутқида давлат раҳбарларига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирар экан, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида дўстлик, барқарорлик ва ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш йўлидаги фаолиятини давом эттиришини таъкидлади.

 

Сергей Лебедев 1948 йил 9 апрелда Жиззах шаҳрида туғилган. У узоқ йиллар давомида давлат хавфсизлик органлари ва ташқи разведка тизимида фаолият юритган. 2000 йилда Россия ташқи разведка хизмати директори лавозимини эгаллаган.

 

Лебедев 2007 йилдан бери МДҲ Ижроия қўмитасини бошқариб келмоқда. Унинг ваколати илгари ҳам бир неча бор — 2012, 2016, 2017, 2019 ва 2022 йилларда узайтирилган.

 

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Президенти ҳам сўзга чиқиб, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида ёш мутахассислар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, инновацион старт-апларни қўллаб-қувватлаш ҳамда дипломларни ўзаро тан олиш бўйича янги давлатлараро шартнома ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика