1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Туркманистон Туркий маданият ва мерос жамғармасига кузатувчи давлат сифатида қўшилди

2025 йил 7 октябрь куни Озарбайжон Республикасининг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарлари кенгашининг 12-саммити бўлиб ўтди.

Туркманистон Туркий маданият ва мерос жамғармасига кузатувчи давлат сифатида қўшилди

Саммит Озарбайжон Республикаси Президенти Жаноби Олиялари Илҳом Алиев раислигида ўтказилди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Жаноби Олиялари Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Жаноби Олиялари Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Жаноби Олиялари Реҗеп Таййип Эрдўған, Ўзбекистон Республикаси Президенти Жаноби Олиялари Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Халқ Маслахати Раиси Жаноби Олиялари Гурбангули Бердимухамедов ҳамда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан иштирок этдилар.

 

Туркий ҳамкорлик ташкилотлари раҳбарлари ҳам саммитда қатнашдилар: Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Ақтоти Райимқулова, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубанычбек Омуралиев, ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев, ТУРКПА бош котиби Мехмет Сурайя Эр, ТДТ оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Туркий академия президенти Шоҳин Мустафаев, Туркий инвестиция жамғармаси президенти Боғдод Амреев, Туркий савдо-саноат палаталари иттифоқи президенти Маммад Мусаев ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этдилар.

 

Саммит якунида Туркий давлатлар ташкилотининг 12-саммит декларацияси имзоланди. Ушбу ҳужжат туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаш, маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий келажак учун стратегик истиқболни шакллантиришга қаратилган.

 

Саммит якунига кўра, тарихий қарор қабул қилинди — Туркманистон Туркий маданият ва мерос жамғармасига кузатувчи давлат сифатида қўшилди.

 

Мазкур саммит туркий давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, фикр алмашиш ва шериклик алоқаларини янада чуқурлаштириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика