Афғонистон билан чегарадош ҳудудда Покистон Қуролли кучлари ва Афғонистон Ислом Амирлиги қуролли бўлинмалари ўртасида юз берген отишмалар оқибатида камида 12 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар берди.
Манбаларга кўра, тўқнашувлар Ҳилманд вилоятининг чегара ҳудудларида бошланган. Жанглар бир неча соат давом этган бўлиб, томонлар оғир қуроллардан ҳам фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ TOLO News Покистон ва Афғонистон кучлари ўртасида низо кучайгани ва чегара чизиғи бўйлаб ҳарбий фаоллик ортгани ҳақида маълум қилган эди.
2024 йил давомида Покистонда содир этилган террор ҳужумларининг қарийб 90 фоизи Афғонистон билан чегарадош Хайбер-Пахтунхва ва Балуҷистон вилоятларида қайд этилган. Мазкур ҳудудларда этник озчилик — пуштунлар ва балужлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият юритувчи қуролли гуруҳлар Покистон хавфсизлик кучлари ҳамда тинч аҳолига қарши ҳужумлар уюштириб келмоқда.


