Жаҳон

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг Сеосан шаҳрида жойлашган металлургия заводларидан бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

 

Бу ҳақда Yonhap News Agency маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 8 март куни кечқурун юз берган. Завод ҳудудида ишлаётган ишчини юк кўтарувчи техника (forklift) уриб юборган. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага етказилганига қарамай вафот этган.

 

Ҳозирда полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, forklift ҳайдовчиси корхона ҳудудида ҳаракатланаётган пайтда ишчини пайқамай қолган бўлиши мумкин.

 

Қайд этилишича, мазкур пўлат заводида беш нафардан ортиқ ишчи фаолият юритади. Шу сабабли ҳодиса Жанубий Кореянинг Жиддий саноат бахтсиз ҳодисалари тўғрисидаги қонуни доирасида кўриб чиқилмоқда.

 

Мазкур қонун асосида корхонада меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя этилган-этилмагани ҳамда корхона раҳбариятининг жавобгарлиги юзасидан батафсил текширув ўтказилиши кутилмоқда.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"