Бугун, 2 октябрдан Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш қайта йўлга қўйилди.
Фуқаролар аризани Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали ёки my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда топширишлари мумкин.
Субсидия ажратиш жараёнида ижтимоий мезонлар асосида балл тизими қўлланилади. Аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплайди:
Ойлик даромад бўйича:
-
Қорақалпоғистон ва вилоятларда:
-
-
3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача (МҲТЭКМнинг 2,7–7 баравари) – 10 балл;
-
8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача (7–8 баравари) – 5 балл.
-
Тошкент шаҳрида:
-
3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача (2,7–8 баравари) – 10 балл;
-
10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача (8–9,2 баравари) – 5 балл.
Қўшимча мезонлар:
-
Ариза берувчи ёки оила аъзолари номида турар-жой ёки мулк бўлмаган ҳолда – 20 балл;
-
«Лабор-миграция» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантлари – 10 балл;
-
Олис ҳудудларда ишлаётган мутахассислар, тиббиёт ходимлари, 30 ёшгача бўлган ёшлар, оғир ижтимоий аҳволдаги аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар), ҳамда «Тиббий ижтимоий экспертиза» тизимидан рўйхатдан ўтган шахслар – 5 баллдан


