Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эркак ўзини 10-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат Олмазор туманидаги “Olmazor City” турар жой мажмуасида юз берган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қонуний қарор қабул килиниши билдирилган.
Zamon.uz'нинг аниқлашича, асли қарақалпоғистонлик бўлган эркак турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиши натижасида ўзини юқори қаватдан ташлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ой аввал ҳам “Olmazor City” тураржой мажмуасида аёл рашк туфайли икки фарзандини 4-қаватдан, ўзини эса 8-қаватдан ташлаб юборганди. Ҳодиса оқибатида аёл вафот этган, болаларнинг ҳаёти эса сақлаб қолинган.


