1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Президент кортежига ҳужум қилинди

Воқеадан кейин беш киши қўлга олинган.

Президент кортежига ҳужум қилинди

Эквадор президенти Даниэл Нобоанинг кортежига номаълум шахслар ҳужум қилди. Бу ҳақида AFP ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, воқеа мамлакатнинг марказий қисмидаги Каньяр провинциясида содир бўлган. Президент ҳаракатланаётган пайтда юзлаб одамлар унинг кортежини ўраб олиб, тош ва ғиштлар отган ҳамда ўқотар қуроллардан фойдаланган.

 

Эквадор атроф-муҳит вазири Инес Мансано маълум қилишича, тахминан 500 киши кортежга ҳужум қилган ва президент автомобилида ўқ излари аниқ кўринган. Воқеадан кейин беш нафар киши қўлга олинган, президентнинг ўзи эса жабрланмаган.

 

Ҳужум билан боғлиқ шахслар “терроризм ва суиқасдга уриниш” моддалари бўйича жавобгарликка тортилади.

 

AFP’нинг қайд этишича, ҳозирда Эквадорда дизел ёқилғиси нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат бу тартибсизликлар ортида наркокартеллар турганини аймоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика