Жаҳон

Иллинойс ва Чикаго штатлари Трампни судга берди

Суд Трампнинг гвардия жойлаштириш сиёсатини сиёсий мақсадли ва конституцияга зид деб кўриб чиқмоқда.

Иллинойс ва Чикаго штатлари Трампни судга берди

Иллинойс штати ҳукумати ва Чикаго шаҳри АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши федерал судга даъво аризаси киритди. Улар Трамп томонидан штатга Миллий гвардиянинг 300 нафар аъзосини юбориш қарори ноқонуний деб ҳисобламоқда.

 

Даъвода қайд этилишича, федерал қўшинларни Иллинойсга киритиш “конституцияга зид, хавфли ва сиёсий сабабларга асосланган” деб баҳоланган. Шунингдек, Трампнинг илгари Иллинойс ва Чикаго раҳбариятига нисбатан “таҳдид ва ҳақоратомуз” баёнотлар бергани ҳам тилга олинган.

 

Даъвогарлар суддан Миллий гвардия аъзоларини “ноқонуний федераллаштиришни” тўхтатишни сўраган. Аризада айбланувчилар сифатида Трамп, ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем ва мудофаа вазири Пит Хегсет кўрсатилган.

 

Оқ уй 5 октябрь куни президентнинг Миллий гвардия кучларини “маҳаллий ҳокимият назорат қила олмаётган тартибсизликларни тўхтатиш” мақсадида Иллинойсга юбориш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди.

 

Иллинойс губернатори Жей Притскер бу қарорни “Америка қадриятларига зид” деб атади ва Оқ уйни штат аҳолиси устидан “тажовузкорлик билан назорат ўрнатишга уринишда” айблади.

 

Аввалроқ, суд Трампнинг Портленд шаҳрига федерал кучларни жойлаштириш ҳақидаги қарорини ҳам вақтинча блоклаган эди. Судья президентнинг бу қарорини “конституциявий ваколатларни ошириб юбориш” деб баҳолаган.

 

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"