1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«ПСЖ» янги трансферларни амалга оширмоқда

Клуб икки ҳужумчи билан шартнома имзолади.

«ПСЖ» янги трансферларни амалга оширмоқда

 

Франциянинг «ПСЖ» клуби бирданига икки ҳужумчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «Le Parisen» нашри хабар бермоқда.

 

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Рандал Коло Муани ва «Лион» ҳужумчиси Бредли Баркола «ПСЖ»га ўтишга рози бўлди. Париж клуби ўйинчиларнинг ҳозирги жамоалари билан келишиб олиши керак.

 

Парижликлар Баркола учун «Лион»га 20 млн евро тўлаши кутилмоқда. 20 ёшли ҳужумчининг «Лион» билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар тузилган.  Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби жорий трансфер ойнасида Коло Муанини 80 миллион еврога сотишга тайёр. 24 ёшли футболчининг «Айнтрахт» билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи Германия кубоги доирасидаги битта ўйинда битта гол урди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика