"ПСЖ" трансфер стратегиясини ўзгартирди. Бир неча йил олдин клуб ҳар трансфер ойнасида камида бир нечта супер юлдузларни сотиб олишга ҳаракат қиларди. Аммо 2024 йил ёзида Парижда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Луис Энрике қўл остида "ПСЖ"нинг муваффақиятсизликларига ечим изланаётгандек кўринди. Хўш, айни вақтда Франциянинг асосий клуби қандай ишлаяпти?
Носир Ал-Хелайфи — "ПСЖ" президенти:
“Бир нарсани айтмоқчиман: биз ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқамиз. Бизда тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёшлар ҳам бор. Мақсад бу мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш эмас, ўз услубимизни сақлаб қолиш. Назаримда, ҳозир бизда дунёнинг энг яхши мураббийи бор. У келажак учун лойиҳа қурмоқда. Натижалар муҳим, аммо биз лойиҳамизга эътиборимизни қаратганмиз".
2024 йилгача "ПСЖ" доимий равишда энг яхши трансферларни амалга оширди. Бу Неймар 222 миллион евро, Килиан Мбаппе 180 миллион евро, Лионел Месси, Серхио Рамос ва Жанлуижи Доннарумма эркин агент сифатида, Ашраф Ҳакими 68 миллион евро. Бироқ, 2023 йилнинг ёзида "ПСЖ" орзу қилинган Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмади. Суперюлдузлар эса жамоага ғалаба олиб келмади. Шу сабабли "ПСЖ" энди юлдуз футболчиларга сармоя киритишни тўхтатди. Клуб иккинчи таркиби билан ҳам Лига 1 ва Франция кубогини ютиши мумкин.
2024 йилнинг май ойида "ПСЖ" трансфер сиёсатига янгича ёндашувни қўллади. Бу катта даражага эга бўлмаган футболчилардан иборат ёш жамоани қуриш эди. Мураббий Луис Энрике Европадаги энг тажрибали мураббийлардан бири, шунинг учун у бундай лойиҳаларни жуда яхши тушунади. "ПСЖ" стратегиясининг дастлабки белгилари 2023 йилнинг ёзида пайдо бўлди. Бироқ, жамоа Месси ва Неймарнинг ўрнини тўлдириш учун катта маблағ сарфлади. 2024 йил июнь-август ойларида эса янгиланган лойиҳа ниҳоят ишга туширилди.
“Футболчилар ҳақида кўп миш-мишлар юради, лекин бизда ҳаммаси аниқ. Биз ажойиб мураббийимиз билан биргаликда келажак учун жамоа қурмоқдамиз. Узоқ муддатли режамиз бор. Футболчиларимиз ҳамжиҳат, бизда ажойиб атмосферага эга таркиб бор. Оммавий ахборот воситаларида турли миш-мишлар юзага келмоқда. Лекин мен лойиҳамиз, тизимимиз, мураббийимиз ва режамизга ишонаман”, - деган Носир Ал-Хелайфи .
"ПСЖ"нинг спорт бўйича маслаҳатчиси Луис Кампос июнь ойида қайта қуриш жараёнини бошлаган эди. Агар трансфер бозорида мақбул суммага топ ўйинчи бўлса, "ПСЖ" рақобатга киришади. Бироқ, француз гранди энди футболчиларни таъқиб қилмайди. Ёзда журналистларидан бири Даниел Риоло шундай деган эди: "ПСЖ" Нико Уилямсни қўлга киритиш учун ҳар қандай миқдорда маблағ сарфлайди. Пул ҳақида гап кетганда, улар ҳар доим барча ишларни амалга оширадилар". Бироқ, парижликлар Европа чемпиони учун катта маблағ сарфлашни лозим топишмади. Клуб "Ренн"нинг 19 ёшли иқтидорли вингери Десире Дуҳетни 50 миллион еврога сотиб олди. "ПСЖ" юлдузларга миллионлаб пул сарфлашдан кўра, ёш футболчиларни (Баркол, Дуай, Мендес, Невес, Ли Канг Ин) ёки ўз академияси битирувчисини (Заир-Эмери) олишни афзал кўрди. "ПСЖ" Доннарумма учун рақобат яратиш учун Матвей Сафоновни сотиб олди. Қолаверса, россиялик футболчи Европадаги энг истиқболли дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, Парижга юқорида тилга олинган Дуай, "Бенфика"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Жоау Невеш (60 миллион евро) ва "Айнтрахт"нинг 22 ёшли ҳимоячиси Уилям Пачо (40 миллион евро) келишди.
"ПСЖ" айни вақтда Франция чемпионатида катта устунлик билан пешқадамлик қилмоқда, аммо Чемпионлар лигасида муаммоларга дуч келмоқда. Беш турдан сўнг учта мағлубият ва умумий ҳисобда 25-ўрин - бу парижликлар умид қилаётган нарса эмас. Бироқ, клуб раҳбарлари янги стратегияга ишонишади. "ПСЖ" жамоаси Чемпионлар лигасида ўртача ёш бўйича охиргидан учинчи ўринни эгаллаб турибди (23,8 ёш). "Манчестер Сити" учун бу кўрсаткич 27,5 йил, "Реал Мадрид" учун - 27. Демак, парижликлар фақат сабр ва меҳнат қилишлари лозим бўлади.


