энг долзарб
|
15 Феврал 16:00
532
энг долзарб
|
15.02.2022, 16:00
532

Пулларни "туя қилган" банк ходимлари қидирувга берилди

Улар давлатга 503 минг доллар зарар етказганликда айбланмоқда.

 

"Асакабанк" АЖ манфаатларига ярим миллион доллардан ортиқ зарар етказган уч нафар банк ходимига қидирув эълон қилинди.

 

Маълум қилинишича, "Асакабанк" АЖ Бухоро вилояти филиали собиқ бошқарувчиси Муродов, кредитлаш бўлими бошлиғи Ёдгоров, "Асакабанк" АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиев маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.

 

Хусусан, улар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида "Гранд Бухара Агро" МЧЖ раҳбари Бахронов, "Кафил суғурта" МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмонов билан ўзаро жиноий тил бириктирган.

 

Натижада, хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилган.

 

Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг доллар миқдорида зарар етказилган. Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевларга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода қўлга олинган қидирувдаги шахс ИИБ ходимига пора таклиф қилгани ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қарийб 10 миллиардлик маблағ  талон–тарож қилингани ҳақида хабар берилганди.

Tags: