1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

“Матбуот уйи” сотилмайди

“Матбуот уйи”нинг сотувга қўйилиши журналистлар орасида салбий кутиб олинган ва бир қанча танқидий чиқишларига сабаб бўлди.

“Матбуот уйи” сотилмайди

 

Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан учрашди. 

 

Унда босма матбуот — газета ва журналлар фаолиятига оид муаммолар, янги таклифлар муҳокама қилинди.

 

Шерзод Асадов “Матбуот уйи” номи билан машҳур бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган бино узил-кесил сотувдан олингани ҳамда бино келгусида оммавий ахборот воситалари, жумладан босма нашрларга қолдирилишини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, ушбу масала Президент томонидан назоратга олинган ва ушбу бино замонавий талаблар асосида қайта қурилади ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек Журналистлар уюшмаси фойдаланиши учун топширилади.

 

Шу билан бирга, ОАВлар, босма нашрлар ҳамда Журналистлар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус қарор лойиҳалари тайёрланаётгани ҳам очиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги Матбуот уйи сотилиши аниқ бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика