0

Ўзининг собиқ рафиқасини 5000 АҚШ долларга баҳолаган эр қўлга олинди

Ушбу фуқаро интернет имкониятларидан фойдаланиб, собиқ хотинини шарманда қилишини айтган.

Ўзининг собиқ рафиқасини 5000 АҚШ долларга баҳолаган эр қўлга олинди

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига 23 ёшли Б.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда собиқ турмуш ўртоғи 24 ёшли Й.Ф. унинг шахсига оид маълумотларни ва унинг экспертиза ҳужжатларини ўқиш ва иш жойи ҳамда бошқа шахсий маълумотларини  ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, бунинг эвазига 5000 АҚШ доллар пул маблағларини талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

 

Ўтказилган рейдда Й.Ф. Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” савдо дўкони ёнида фуқаро Б.М.,дан талаб қилган 5000 АҚШ долларидан махсус кимёвий ишлов берилган 2500 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

 

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Й.Ф.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

 

Тергов  якунига кўра,  фуқаронинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда "шантаж" қилиб, севгилисидан пул ундирмоқчи бўлган йигитнинг режаси чипакка чиққани ҳамда ишқий муносабатнинг ошкор этилиши 22 минг АҚШ долларга баҳоланганлар тақдири ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"