Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида тиббий ускуналар харид қилинишининг қонунийлиги ўрганилганди.
2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йили давомида 10 та тиббиёт муассасалари томонидан 75 дона жами 7 миллиард 817,6 миллион сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятдан шартнома асосида жуда қиммат нархларда бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланди.
Х.Сулаймонова номидаги Республика экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти бўлими экспертлари томонидан дастлабки баҳолаш ишлари якунларига кўра, 65 дона 43 турдаги тиббий ускуналари тиббиёт муассасалари томонидан 5 миллиард 421,4 миллион сўмга харид қилинган
Эксперт хулосасига кўра, ҳақиқатда, 2 миллиард 808,1 миллион сўмлик қийматга эга эканлиги, яъни 2 миллиард 613,3 миллион сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


