ПИСА (Тҳе Програм фор Интернатионал Студент Ассессмент) халқаро баҳолаш дастурида оригинал фикрлашни баҳолаш йўналиши ҳақида асосий тушунчалар, баҳолашда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар ва баҳолаш ёндашувлари келтириб ўтилган.
Калит сўзлар: оригиналлик, ПИСА, баҳолаш, ёндашувлар, қобилият, лаёқат, тадқиқотчилик, таҳлил, оригинал фикрлашга оид топшириқлар.
Креатив ёндашув ва ютуқлар дунё бўйлаб фан ва технологиядан тортиб, фалсафа, санъат ва ижтимоий фанлар каби турли соҳаларда инсоният тамаддунини илгари сурган. Оригинал фикрлаш шунчаки тасодифий ғоялар беришдан каттароқ нарсадир. У инсонга баъзан мураккаб шароитларда, янада яхшироқ натижага эришишга имкон берувчи билим ва тажрибага асосланган реал кўникмадир. Бутун дунёда жамиятлар ва ташкилотлар муаммоларни ҳал этишда инновацион билим ва яратувчанликка тобора эҳтиёж сезмоқда, бу эса, ўз навбатида, инновация ва оригинал фикрлаш аҳамиятини янада кучайтирмоқда. Оригинал фикрлаш таъсири бутун жамиятга сезиларли инновация турларининг ортида туриши рост, лекин у айни дамда универсал ва тенглаштирувчи хусусиятга эга феномен ҳамдир, яъни ҳар қандай шахс, у ёки бу даражада, оригинал фикрлаш қобилиятига эга.
МУҲОКАМА
Оригинал фикрлашни баҳолаш халқаро дастурини ривожлантириш таълим сиёсати ва педагогикасида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Халқаро ПИСА баҳолаш дастури бўйича олиб бориладиган тадқиқотлардаги креатив фикрлаш йўналишининг баҳолаши мутасаддиларга далилларга асосланган тўхтамга келишда кўмаклашувчи аниқ, ишончли ва амалга ошириш мумкин бўлган баҳолаш воситасини тақдим этади. Натижалар, шунингдек, жамиятда ушбу муҳим кўникмани таълим орқали ривожлантиришнинг аҳамияти ва усуллари борасидаги баҳсларга сабаб бўлади. ПИСА халқаро баҳолаш дастуридаги ушбу фаолият Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг ижодий фикрлашни ривожлантириш борасидаги янги педагогикани қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа бир лойиҳаси билан боғлиқдир.
Оригинал фикрлашда таълимнинг асосий вазифаси ўқувчида жамиятда муваффақиятли ҳаёт кечириши учун бугун ва келажакда керак бўладиган кўникмаларни шакллантиришдир. Оригинал фикрлаш бугунги ёшлар эга бўлиши керак бўлган муҳим кўникма бўлиб, бу кўникма уларга доимий тарзда ва шиддат билан ўзгараётган, оддий саводхонликдан ташқари янгиланаётган даврга хос кўникмаларга эга кадрларни талаб этаётган маконга мослашишга кўмаклашади. Умуман олганда, бугунги ўқувчи келажакда ҳозир ҳатто мавжуд бўлмаган соҳаларда ишлаши, янги муаммоларни янги кўникмасини шакллантириш уларга тобора мураккаблашаётган маҳаллий ва глобал муаммоларни ноодатий ёндашув орқали ҳал этиш имконини беради. Шунингдек, оригинал фикрлаш ўқувчиларнинг таълим олишини ҳодисалар, тажрибалар ва хатти-ҳаракатларни янгича ва шахсан мазмунли усулда талқин этиш орқали қўллаб қувватлайди.
Ўқувчининг қизиқувчанлиги таълим жараёнида қўл келади, ижодий фикрлаш шу тариқа ўзаро келишувчанлик воситасига айланади, ҳаттоки аввалдан белгиланган таълим мақсадлари контекстида ҳам бу самара беради. Мактабда ўқувчининг мотивацияси ва қизиқишини ошириш учун, барча ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти ва шижоатини ҳисобга олувчи таълимнинг янги шакллари йўлга қўйилиши зарур. Бу айниқса таълим жараёнига унчалик қизиқиш билдирмаётган ўқувчиларга ёрдам бериши мумкин ва улар ўз фикрини айта олишига, салоҳиятини очишига хизмат қилади.
Бошқа кўникмалар каби, оригинал фикрлаш ҳам амалий ва йўналтирилган ёндашув орқали ривожлантирилиши мумкин. Баъзи ўқитувчиларга ўқувчининг оригинал фикрлашини ривожлантириш ўқув дастуридаги бошқа фанлар эвазига бўлаётгандек кўринади. Аслида, ўқувчилар барча фанларда оригинал фикрлаши мумкин. Оригинал фикрлаш билим беришга қаратилган дарс мобайнида кўр-кўрона ёдлаш ўрнига тадқиқот ва ихтирони қўллаб-қувватлайдиган ёндашувлар орқали ривожлантирилиши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Ўқитувчилар оригинал фикрлашни ажрата олишлари, бундай фикрлашга мос шарт- шароитларни билишлари ва ўзлари ҳам ўқувчиларга фикрлашда кўпроқ ижодий ёндашишга ёрдам бера олишни билишлари керак. Оригинал фикрлаш қай тариқа вужудга келиши борасидаги пухтароқ тасаввур, ўз навбатида, ўқитувчиларга таълим жараёнида ўқувчиларда ижодий ғоялар бўлиши учун муайян вақт талаб этилади. Оригинал фикрлаш кўникмаларини баҳолаш исботга таянган далиллар асосида шакллантирилиб, ўқувчилар компютер платформасида қилаётган, ўқиётган ва яратаётган нарсаларни кўп жиҳатли малакалар билан боғлайди.
Оригинал фикрлаш эндигина шаклланаётган талқин бўлиб турган бир пайтда анча кенг ҳамда оригиналлик тузилмаси кучли тадқиқотчилик анъанасига эга бўлади. Демак, оригиналлик – лаёқат, жараён ва муҳит ўртасидаги ўзаро муносабат бўлиб, у орқали шахс ёки гуруҳ ушбу ижтимоий контекст учун ҳам янги, ҳам фойдали бўлган салмоқли маҳсулотни яратишидир.
Ижодий мақсадларни рўёбга чиқариш оригинал фикрлашни тақозо этади, лекин шу билан бирга ақлий салоҳият, соҳа борасидаги билим ва санъаткорлик таланти каби кенгроқ ва махсус кўникма ва қобилиятлар ҳам зарур бўлади. Масалан, санъат дурдоналари ёки технологик кашфиётларни яратиш билан боғлиқ буюк ижодкорликда оригинал фикрлашдан ташқари салмоқли талант, чуқур билим, муайян соҳада тинимсиз меҳнат ҳамда жамият томонидан ушбу маҳсулот қийматга эга эканлиги ҳақидаги эътироф ҳам талаб этилади.
Туғма талантнинг аҳамиятини камайтириш ҳамда такомиллаштириш мумкин бўлган шахснинг креатив фикрлаш қобилиятига кўпроқ урғу бериш мақсадида ПИСА тадқиқоти креатив фикрлаш йўналишининг баҳолаши мана шу кичик креативлик билан боғлиқ вазифаларга асосий эътиборни қаратади. Креатив фикрлашнинг бу тури нафақат иншо ёзиш ёки расм чизиш каби асосан ички дунёни акс эттириш талаб қилинадиган таълим контекстига, балки ғоя бериш масалаларини таҳлил этиш, жамиятдаги муаммоларни ҳал этишга алоқадор бўлган кенгроқ соҳаларга ҳам тааллуқлидир.
НАТИЖАЛАР
Оригинал фикрлаш тестларининг биринчи авлоди доменнинг умумийлиги, яъни ҳар қандай соҳадаги ижодкорликнинг умумий хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги ғояга асослангани каби тадқиқотчилар ижодкорликни баҳолайдиган синовларда шахснинг натижалари умумийлаштирилиши мумкинлигини, бир соҳадаги оригиналлик иккинчи соҳага ҳам ўтказилиши мумкинлигини тахмин қилганлар. Ушбу тадқиқотлар ё ижодкорлик учун зарур бўлган қобилият ва кўникмалар доменга боғлиқ бўлиб, домендан доменга ажралиб туришини таъкидламоқда, ёки икки ёндашувнинг қисман жамлаган ижодкорлик моделларини тақдим этмоқда. “Домен” деганда “санъат, адабиёт, тарих ёки астрономия каби илмнинг ҳар қандай муайян соҳаси” ёки “муайян илм соҳаси асосида ётадиган ва уни қўллаб-қувватлайдиган репрезентациялар туркуми” тушунилади.
Тадқиқотчилар томонидан оригинал ёндашувнинг қуйидаги доменлари санаб ўтилган: кундалик, таълимга оид, ҳаракатга оид, илм-фанга оид ва санъатга оид соҳалар. Ижодий фаолият “санъаткорлик” ва “илмийъ соҳаларига ажратилган. Ижодий фаолият уч умумий соҳага бўлиниши мумкин: вербал, санъаткорлик ва муаммони ҳал қилиш. Оригиналлик соҳаларини ўрганган амалий тадқиқотларнинг батафсил таҳлилига кўра, математика илмий соҳаси доимо бошқа ижодкорлик соҳалардан яққол ажралиб туради. Ҳар қандай шахснинг ижодий фаоллиги учун тўрт зарурий қисми санаб ўтилади:
соҳага боғлиқ қобилиятлар; оригиналликка боғлиқ жараёнлар;
вазифа борасидаги иштиёқ (мотивация); мос, қулай шароит.
Ижодий сермаҳсуллик базавий ресурс ёхуд соҳага боғлиқ қобилиятлар, жумладан, билим ва техник кўникмалар бўлиб, уларни янгича усулда бирлаштириш учун керак бўладиган қобилиятлар тайёр қўлланмалардан воз кеча олиш каби зарур мотивацияни тақозо этади. Бу тўрт компонент ҳам турғун, ҳам такомиллаштириш ва муҳитга мойил бўлган компонентлардан иборат.
Ўқувчиларнинг оригинал фикрлаш кўрсаткичлари уларнинг тадқиқотчилик қобилиятларига қандай боғлиқ эканлигини таҳлил этиш ҳам ўринлидир. Худди ўқувчи иштиёқини ўлчайдиган услуб каби, унинг тадқиқотчилик қобилиятини ҳам компютерлашган тестдаги хатти-ҳаракатини кузатишдан олинган (телеметрия) маълумотлар асосида таҳлил қилиш мумкин.
Жуманазарова Барно Нодирбек қизи


