Сиёсат

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

The Wall Street Journal'нинг АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Пентагон Ҳўрмуз бўғозида Эрон томонидан ҳужумлар кучайиб бораётгани сабабли Яқин Шарққа денгиз пиёдаларининг экспедицион бирлашмаси ва қўшимча жанговар кемаларни йўналтирмоқда. 

 

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет АҚШ Марказий қўмондонлигининг минтақага десант кемалари гуруҳининг бир қисмини ва унга бириктирилган денгиз пиёдалари экспедицион батальонини кўчириш ҳақидаги сўровини маъқуллаган. Бундай бирлашма одатда бир нечта жанговар кема ва тахминан 5000 нафар денгиз пиёдасидан иборат бўлади.

 

Ҳозирда  Японияда жойлашган USS Tripoli АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси Яқин Шарққа йўналтирилмоқда. Бундай сафар одатда икки ҳафта давом этади.

 

28 февралда АҚШ-Ироил ва Эрон уруши бошланганидан буён Эрон томонидан юзлаб одамлар ҳалок бўлган, камида 150 америкалик жароҳатланган. Жума куни АҚШ KC-135 ёнилғи қуйиш самолёти қулаганида бортдаги олти нафар аскар ҳалок бўлган. Шу билан уруш бошлангандан бери АҚШ ҳарбийларидан жами 13 нафар ҳалок бўлди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади | Zamon.uz